tg-me.com/Abduqahhorov_Abduvahob/1009
Last Update:
Имтиҳон 3-қисм
Бир пайт курсдошим телефон қилиб қолди. Олсам:
— «Ўртоқ, пулга ишонма. 3-қайта топшириш охири экан. Деканлар камералар билан кириб, назоратда тураркан», — деди.
Энди қолгани Аллоҳга таваккал дедимда, 12 кун давомида ҳар куни гилосзорда 7–8 соатдан ўқидим. Рецептларни алоҳида ўргандим, фаннинг асосий “кулучавой” жойларини тўлиқ ёдладим. Ҳатто ҳар куни ўша йўлакдан бориб келаверганимдан ер текис бир йўлга айланди.
Январнинг 10-куни Тошкентга қайтдим. 11-куни — имтиҳон.
Ушбу имтиҳон катта назоратда ўтарди. Коррупцияга қарши кураш авжида, декан шахсан назорат қиларди. Ҳамма талабалар қўрқувда. Ахир, йиқилган одам курсда қолади.
Биринчи талаба кирибоқ йиқилди. Кейинги ҳар иккитадан биттаси ўтмасди. Коридор йиғи-сиғига тўлиб кетди. Ҳатто талабалар ўтиб, хурсандлигидан йиғлашди. Йиқилган эса афсусдан йиғлашди. Навбат менга келди. Билетни тортдим. Ўқий бошладим. «Бу гал ҳаммасини биламан. Тайёрман», дедим.
Жавоб бердим. Рецептларни ҳам ёздим.
— «90 балл», — деди ўқитувчи.
Бироқ декан шубҳаланди:
— «Бу бола битта билетга тайёрланган. Пул берган. Яна бир билет тортсин, кўрамиз!»
Яна бир билет тортдим. Тайёрланишга вақт ҳам берилмади.
— «Гапир!» — деди декан.
Саволга қарасам — мен ўқиб, ёдлаб чиққан мавзулар. Шиддат билан тушунтирдим. Қўшимча маълумотлар, клиник изоҳлар, рецептларни тўлиқ айтдим.
Декан ҳайратда. Қўли билан “95 балл” қўйди.
— «Билиминг зўр экан», — деди. Имтиҳон якунланди.
Имтиҳондан кейин деканат барча ўқитувчи ва талабаларни йиғди:
— «Бу талаба 3-қайта топширишга қандай қолиб кетди, деб мени кўрсатди. Катта эҳтимол, пул бермаган. Шунга йиқитган бўлсангиз керак», — деб ўқитувчиларга гап ҳам қистириб кетди. — «Бу талаба ҳақиқий меҳнат қилибди. Уни йиқитиш — адолатсизлик бўлади. Отангга раҳмат, жавобингдан маза қилдим. Билим олиш шундай бўлади», — деди.
Мен ҳеч нарса демадим. Фақат шукр қилдим. Онамнинг пенсияси, гилосзорда ўтган кунлар, виждоним, қўрқувим — барчаси мантиқий тугади. Шу баҳона декан билан ҳам жуда яқин бўлиб кетдик.
Фармакология — мен севмаган фан энди мен учун энг қадрли фанга айланди. Ўқиш тугагунча фармакология номи бор ҳар қандай дарсни 5 га ёпдим.
Агар ҳаракат қилсанг, омад сени синамайди — омад сени тан олади.
Давоми йўқ.
👉1-қисм 👉2-қисм
👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
BY Abduvahob Abduqahhorov | Blogi📝
Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 283
Share with your friend now:
tg-me.com/Abduqahhorov_Abduvahob/1009